Galaxy S10’ларда аллақачон жиддий нуқсон чиқди! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  2548
  •  12.03.2019 10:26

Galaxy S10’ларда аллақачон жиддий нуқсон чиқди! (+«жонли» видео)

Samsung компаниясининг Galaxy S10 флагманлари жуда кўплаб янги технологияларга эга. Аммо уни харид қилганларнинг аксарияти Face Unlock фукциясидан шикоят қила бошлашди.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Galaxy S10’ни аёвсиз тирнаб-букиб синаб кўришди

Galaxy S10 смартфонларидаги Face Unlock – эгасининг юзини таниш орқали тизимнинг қулфдан чиқарилиши тўғри ишламас экан. Интернетда тарқалган кўплаб видеороликларда акс этишича, эгасининг фотосурати бўлса бас – смартфон блокдан чиқаверади. Бунда ҳатто расмнинг қоғозга чоп этилган бўлиши ҳам шарт эмас – уни бошқа смартфон экранидан кўрса ҳам Face Unlock эгасини «таниб», қулфни очади.

Мана, буни қуйидаги видеода кўрамиз:

Гонконглик блогер Жейн Вонг (Jane Manchun Wong) ҳам акасининг телефонини ўз юзини сканерлаш орқали очганини Twitter’да ёзган.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимиздан турли русумлардаги Samsung смартфонларини 859 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш имкони бор. Айниқса, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Galaxy S10 флагмани аллақачон Terashop.uz’да! Шу ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 28 февраль)

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.