Galaxy S10 Lite эмас, балки S10 E, тағин у муҳим функциядан маҳрум экан!

  •   DiMaX
  •  1279
  •  10.01.2019 12:37

Galaxy S10 Lite эмас, балки S10 E, тағин у муҳим функциядан маҳрум экан!

Samsung компанияси тақдиотга тайёрлаётган навбатдаги флагман смартфонлар туркуми учта моделдан иборатлиги айтиб келинади. Булар – стандарт Galaxy S10, нисбатан арзон S10 Lite ҳамда энг илғор Galaxy S10 Plus қурилмаларидир.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 сифатли «жонли» суратда: юпқа ромли, четлари қайрилма дисплей «тирқиш»идаги камера!

Сўнгги маълумотларга қараганда, уларнинг энг «кичиги» бозорга Galaxy S10 Lite эмас, балки Galaxy S10 E номи билан тақдим этилар экан. Қизиғи – аввалроқ «сизиб чиққан» хабарларда стандарт моделнинг Galaxy S10 Edge деб аталиши ҳам йтилганди.

Бундан ташқари, Galaxy S10 E моделининг бармоқ изи сканери экранига интеграция қилинмаслигини ҳам айтишаётир. Агарда чиндан ҳам шундай бўлса, у чиндан ҳам арзон нархланишини кутиш ўринли.

Шундай қилиб, Galaxy S10 E арзон флагмани диагоналига 5,8 дюймлик ромсиз экранга бўлиб, унда олд камера учун «тирқиш» очилган. Аммо куни кеча унинг бенчмаркда кўрсатган натижаси...

ЎҚИНГ: Galaxy S10 Lite тақдимотдан аввал Geekbench’да тест топширди. Уят, Samsung, уят!..

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!