Galaxy S10 Lite қайси рангларда чиқади?

Galaxy S10 Lite қайси рангларда чиқади?

Samsung компанийси Galaxy S10 ва Galaxy Note10 линейкаси қаторига "Lite" версияни қўшишга тайёрланмоқда. Уларга, мос равишда, SM-G770F ва SM-N770F модель рақамлари берилган. Ҳозирда S10 Lite ҳақида кўп нарса маълум бўлса, Note'нинг Lite талқини ҳақидаги маълумотлар сирлигича қолмоқда.Samsung Galaxy S10 Lite Galaxy A91'нинг бошқача номи бўлиши мумкин. Смартфон оқ, қора ва кўк рангларда чиқарилади. Ушбу смартфонлар Note10'нинг аура рангидан фарқли ўлароқ, призма хусусиятига эга бўлади ва камроқ градянт таратади.Galaxy A91 каби S10 Lite ҳам Snapdragon 855 чипи, 8/128ГБ тезкор ва доимий хотира, 45 ваттли тезкор қувватланиш имконияти ва 4500мА/соат сиғимли акумуляторга эга бўлиши айтилмоқда. Камералар ҳақида гап борганда айтиш мумкинки, S10 Lite 48МП асосий, 12МП ультра кенг бурчакли, 5МП сатҳ ва 32МП селфие камерага эга бўлади.Экран 6,7 дюмли 1080p+ Super AMOLED бўлиб, Galaxy S10 + (6.4“) нинг дисплейидан каттароқ ва S10 5G (6.7 “) ники билан тенг бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy Note10'нинг ҳамёнбоп талқини Note10 Lite деб аталади. Бу ҳали ҳаммаси эмас!..

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.