Galaxy S10 Lite тақдимотдан аввал Geekbench’да тест топширди. Уят, Samsung, уят!..

  •   DiMaX
  •  4217
  •  09.01.2019 12:14

Galaxy S10 Lite тақдимотдан аввал Geekbench’да тест топширди. Уят, Samsung, уят!..

Samsung компанияси жорий йилнинг февралида Galaxy S10 туркумидаги смартфонларини тақдим этиши кутилмоқда. Улардан иккитаси аввалроқ бенчмаркда текшириб кўрилган эди.

ЎҚИНГ: ИЛК БОР: Galaxy S10 Lite ҳамда Galaxy S10+ бенчмаркда «кўринди»!

Энди эса Samsung Galaxy S10 Lite биринчи марта энг машҳур ва ишончли бенчмарклардан бири – Geekbench сервисида имтиҳон топширди. Маълумотлар базасида қайд этилганидек, у энг илғор Snapdragon 855 процессори, 6 гигабайтлик тезкор хотира ва Android 9.0 Pie тизими билан таъминланган.

Лекин мазкур смартфоннинг самарадорлик кўрсаткичлари ҳайратланарли даражада паст чиққан! Якка ядроли тестда у 1986 балл олган бўлса, барча ядролар иштирокидаги синовда 6266 балл тўплаган, холос.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Мана, Samsung Galaxy S10 Lite натижалари қуйидагича:

Эҳтимол, Geekbench’да унинг якуний намунаси эмас, балки ҳали охирига етмаган прототипи текшириб кўрилгандир. Лекин барибир Snapdragon 855 чипли смартфон учун юқоридаги кўрсаткич ўта уятлидир. Масалан, худди шу чипга асосланган Sony Xperia XZ4 мазкур бенчмаркда 12 800 балл олган. Тўғри, японларнинг смартфони 8 гигабайтлик «оперативка»га эга, аммо бу 2 гигабайтгагина юқори, бенчмарк натижаларида орадаги фарқ эса нақ икки баравар-да!

ЎҚИНГ: 2019 йил бошидаги энг кучли ўнта смартфон (AnTuTu рейтинги): улоқни энди яна бир хитойлик илиб кетди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!