Galaxy S10 Lite (ёки S10 E) камида 128 ГБ хотирага, Galaxy F буклама смартфони эса нақ 12 ГБ «оперативка»га эга!

  •   DiMaX
  •  1333
  •  14.01.2019 09:59

Galaxy S10 Lite (ёки S10 E) камида 128 ГБ хотирага, Galaxy F буклама смартфони эса нақ 12 ГБ «оперативка»га эга!

Samsung компаниясининг Galaxy S10 туркумидаги янги флагманлари ҳақида тобора кўпроқ маълумотлар чиқаётир. Ушбу туркумнинг «кичик» модели S10 Lite эмас, балки S10 E деб номланиши ва у энг кутилаётган муҳим функциядан маҳрум этилгани ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 Lite тақдимотдан аввал Geekbench’да тест топширди. Уят, Samsung, уят!..

Янги «сизиб чиққан» хабарларга кўра, Galaxy S10 E модели фақат битта модификацияда чиқарилар экан. Аммо уям эътиборга лойиқ: 4 гигабайтлик тезкор ва нақ 128 гигабайтлик доимий хотира!

Смандарт модел бўлган Galaxy S10 флагмани эса 6 гигабайтлик «оперативка»га, 128 ёки 256 гигабайтлик флэш-хотирага эга талқинларда тақдим этилади. Galaxy S10 Plus бўлса «оперативка»си 6 ва 8 гигабайтлик, ички хотираси бўлса 128, 256 ва 512 гигабайтлик талқинларда чиқарилади.

5G тармоғини қўллаб-қувватловчи Galaxy S10 Plus моделини эса 8 ёки 12 ГБлик тезкор ҳамда 256 ГБдан то 1 терабайтгача доимий хотирага эга талқинларда олиш мумкин бўлади.

Булардан ташқари, инсайдернинг таъкидлашича, Samsung компаниясининг Galaxy F буклама смартфони фақат бир хил – нақ 12 гигабайтлик тезкор хотирага эга. Ушбу флагман ички хотираси 512 гигабайтлик ҳамда 1 терабайтлик вариантларда сотувга чиқарилади.

Дарвоқе, мазкур флагманларнинг барчасида янги авлод – LPDDR5 турига мансуб тезкор хотира қўлланади.

ЎҚИНГ: Samsung тасодифан ўз расмий сайтида Galaxy S10 суратини чиқарди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!