Galaxy S10 миллионлаб инсонларни ҳайратга солади

Galaxy S10 миллионлаб инсонларни ҳайратга солади

Бугунги замонавий смартфонларга хос умумий муаммолардан бири батареянинг тўлиқ қуввати бор-йўғи бир ёки икки иш кунига етишидир. Тобора смартфондан фаолроқ фойдаланаётган одамлар айрим флагманларни кунига икки ёки уч маротабадан қувватлашга қўйишмоқда.

Айрим компаниялар салмоқли қувват сиғимига эга аккумулятор ёрдамида мазкур муаммони бартараф қилишга уринишмоқда. Смартфон ўлчами йириклашуви ҳисобига бунда яхши натижага эришиш мумкин. Тақдимоти кутилаётган Samsung Galaxy S10 смартфонида эса бошқа бир технологик ёндашув илгари сурилади.

 

Ice Universe инсайдерининг маълум қилишича, Samsung Galaxy S10 бир марталик қувват билан "узоқ яшовчан" эга бўлиши орқали миллионлаб инсонларни ҳайратга солади. Хабарларга кўра, мобил қурилмага ўрнатилиши кутилаётган Exynos 9820 процессори энергияни тежайдиган илғор чип бўлади.

Samsung Exynos 9820 процессорининг меъморий ечими уч кластерли бўлади. Бугунги кунги смартфонлар чипсети икки кластерли ҳисобланишади. Илғор чип ичкарисида тўртта қувватни тежайдиган Cortex-A55 ядролари, иккита Cortex-A75 ёки A76 ядролари бўлади. Сўнгги ядролар ўрта даражали топшириқларни бажарсалар, тўртинчи авлод қўшимча Exynos M4 (Mongoose) ядролари видео ёки суратни қайта ишлаш каби қувватни кўп талаб қиладиган вазифаларни бажарадилар. Натижада, флагмандаги қувватни тежаш кўрсаткичи 20-25% га ошади.

Samsung Galaxy S10 смартфони 2019 йилнинг февралида бўлиб ўтадиган MWC 2019 анжуманида илк маротаба намойиш қилинади. Мазкур флагманнинг энг юқори талқини 6,44 дюймли, 2960 га 1440 пикселли (QHD+), Super AMOLED матрицали экрани, уч сенсорли бош камераси ҳамда бошқа ўзига хосликлари билан ажралиб туради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.