Galaxy S10+ нақ олтита камерали экан! («Жонли» сурат ва видео)

  •   DiMaX
  •  2447
  •  05.12.2018 07:54

Galaxy S10+ нақ олтита камерали экан! («Жонли» сурат ва видео)

Samsung компанияси келаси йилнинг февралида тақдим этишни режалаштираётган ўнинчи авлод Galaxy S флагманлари учта моделдан иборат. Улардан ташқари, яна бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишловчи версияси ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: ЭКСКЛЮЗИВ ВИДЕО: 5G тармоғида ишлаётган Galaxy S10’ни «жонли» томоша қиламиз!

Тақдимот яқинлашгани сайин ушбу қурилмалар ҳақида тобора аниқроқ маълумотлар чиқишда давом этмоқда. Жумладан, Galaxy S10+ экрани ҳимоя шишасининг «жонли» сурати тарқалди:

Кўриб турганингиздек, ушбу моделда олд камера қўшалоқ бўлади ва дисплейдаги овал шаклли «тешик»да жойлашади!

Дарвоқе, худди шундай – «тирқиш»ли экранга эга смартфонни биринчи бўлиб тақдим этиш борасида хитойлик бир компания Samsung’ни ҳам, Huawei’ни ҳам доғда қолдирди...

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Samsung ҳам экрани «тирқиш»ли Galaxy A8s’ни тақдим этяпти – Huawei’га йўл бўлсин!

Бундан ташқари, деярли ҳеч қачон адашмайдиган машҳур инсайдер OnLeaks ушбу флагман ҳақидаги маълумотлар асосида унинг видеорендерини яратди. Мана, уни бирга томоша қиламиз:

Янги видеога кўра, Samsung Galaxy S10+ асосий камераси нақ тўртта объективни ўз ичига олади, демак – жами олтита объектив! Шунингдек, смартфон корпусининг ўлчамлари ҳам айтилган – 157,5х75х7,8 миллиметр.

Бу каби маълумотларнинг ҳақиқатга қанчалик тўғри келишини навбатдаги инсайдерлик хабарларидан билиб олаверамиз. Samsung’нинг аллақачон бозорга тақдим этилган айрим смартфонларини эса Terashop.uz интернет-дўконимиздан 899 000 сўмдан бошланувчи нархларда онлайн усулда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Чегирмали Samsung смартфонларининг Terashop.uz’даги нархлари (2018 йил 21 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!