Galaxy S10’нинг ишлаётган ҳолдаги «жонли» суратлари Samsung’нинг янги сервисини фош этди!

  •   DiMaX
  •  1053
  •  24.01.2019 09:34

Galaxy S10’нинг ишлаётган ҳолдаги «жонли» суратлари Samsung’нинг янги сервисини фош этди!

Samsung компанияси Galaxy S10 туркумидаги флагманлари билан бирга бир нечта янги сервисларини ҳам тақдим этиши кутилаётир. Slashleaks ресурси эълон қилган навбатдаги «жонли» расм ва скриншот ҳам бунинг яққол далилидир.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+’нинг глобал версияси Geekbench тестида Samsung’ни шарманда қилди!

Ёқиқ ҳолдаги Galaxy S10 экранида янги – Samsung Blockchain Keystore бўлими очиқ турибди. Бу – компания ҳали расман намойиш этмаган блокчейн-сервис бўлиб, криптовалюта ва унинг калитларини сақлаш, электрон ҳамёнларни бошқариш кабилар учун мўлжалланган.

Айтиш керакки, ўтган йилнинг декабрида жанубий кореялик гигант Blockchain KeyStore савдо белгисини рўйхатдан ўтказган. Унинг дастурий таъминот ва смартфонлар билан боғлиқлиги маълум бўлса-да бошқа тафсилотлари номаълум эди.

Смартфоннинг ўзига келсак, фотосуратда унинг асосий хусусиятларидан бири – Infinity-O дисплейи акс эттирилган.

Samsung Galaxy S10 флагманлари 20 февралда тақдим этилади, шу билан бирга уларнинг анчагина қиммат бўлиши ҳам маълум.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S10 смартфонларининг Европадаги нархлари маълум қилинди!