Galaxy S10: "рекордчи флагман" ҳайратга солади

Galaxy S10:

Samsung Galaxy S10 флагмани тақдимоти яқинлашгани сайин ишончли манбалар бу моделга хос жиҳатлар тўғрисида маълумотларни кўпроқ эълон қилишмоқда. Тўғри, ҳали бу ҳодисага қадар ярим йил вақт бор. Бироқ, мобил қурилма деярли тайёр қилинган. Қуйида бизгача маълум хабарларни сиз билан ўртоқлашамиз.

Хитойлик оммавий ахборот воситаларига кўра, телефонда бармоқ изини сканер қилувчи илғор ультра товушли сканер бўлади. Айрим манбаларга кўра, бу сканер дисплейга ҳам ўрнатилган бўлиши мумкин.

@UniverseIce инсайдерининг ёзишича, экран тамомила ўзига хос бўлади. Мазкур нашрнинг маълум қилишича, Samsung Galaxy S10 смартфони экранининг пикселлар сиғими билан барча смартфонларни доғда қолдиради. Девайс бу борада рекорд ўрнатади.

Бир неча йиллар илгари барча телефон ишлаб чиқарувчилари Quad HD сиғимли экранларни ишлаб чиқара бошлаган эдилар. Sony эса ўтган йили Xperia XZ Premium моделининг дисплейи учун 4K сиғимли дисплей танлаб, янги экран технологиясини бошлаб берган эди.

Инсайдернинг ишонч билан айтишича, кореялик корпорациянинг янги флагмани учун Galaxy S9 каби QHD+ эмас, ҳатто ундан ҳам яхши UHD+ сиғимли экран таналанади. Бундай юқори пикселли экран эвазига ҳар бир дюймда 600 ppi пиксел бўлади. Samsung Galaxy S10 смартфони эга бўладиган бундай илк экран эвазига ундан фойдаланиш, айниқса виртуал воқелик дастурлари ва ўйинларидан фойдаланиш фойдаланувчига катта қулайлик яратиб беради.

Айни пайтда жаҳонда бирор бир смартфонга AMOLED-матрицали ҳамда 4K сиғимли экран ўрнатилмаган. Бундай экранларни фақатгина Samsung Display ишлаб чиқара олади. Шундай экан, ўта инновацион экранга эга илк смартфонни ҳам фирманинг ўзи ишлаб чиқаради.

Хитойлик инсайдерларнинг маълум қилишларича, Galaxy S10 кучли процессори билан ҳам мафтункор бўлади. 7 нанометрли техник жараёнда ишлайдиган янги чип смартфон имкониятини оширади. Шунингдек, қиёфани 3D ўлчамда сканер қилувчи янги тизим ҳам кўпчилик учун айни муддао бўлади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!