Galaxy S10 сифатли «жонли» суратда: юпқа ромли, четлари қайрилма дисплей «тирқиш»идаги камера!

  •   DiMaX
  •  1584
  •  04.01.2019 08:52

Galaxy S10 сифатли «жонли» суратда: юпқа ромли, четлари қайрилма дисплей «тирқиш»идаги камера!

Samsung компаниясининг навбатдаги авлод флагман смартфонлари тўғрисида бир-биридан қизиқ маълумотлар, уларнинг расмлари ва ҳатто «жонли» видеоси тарқалган. Лекин Galaxy S10 туркумидаги қурилмаларнинг қай бири қандай кўринишда эканини ҳали-ҳануз аниқ билмаймиз.

ЎҚИНГ: ИЛК БОР: Galaxy S10 Lite ҳамда Galaxy S10+ бенчмаркда «кўринди»!

Машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass) кеча кодли номи Beyond 1 бўлган Galaxy S10 моделининг «жонли» фотосуратини эълон қилди. Унда ромсиз экраннинг ёнлари қайрилма эканлиги, селфи-камера «тирқиш»и яққол кўзга ташланиб турибди:

Бундан ташқари, инсайдер Galaxy S10 моделининг битта хусусиятини тасдиқлаган. Яъни, худди Huawei Mate 20 Pro флагманида бўлгани каби, у ҳам тегишли смартфонларни симсиз қувватлай олади.

ЎҚИНГ: Учта моделдаги Galaxy S10: суратлари, жиҳатлари, АНИҚ нархлари, тақдимот ва савдога чиқиш кунлари!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.