Galaxy S10+ таннархи аниқланди: Samsung уни икки баравардан ошиққа сотяпти!

  •   DiMaX
  •  3899
  •  04.03.2019 17:39

Galaxy S10+ таннархи аниқланди: Samsung уни икки баравардан ошиққа сотяпти!

TechInsights мутахассислари яқинда тақдим этилган Galaxy S10+ смартфонини қисмларга ажратиб кўришди. Шу тариқа, Samsung’нинг энг янги флагмани таннархини чиқаришди.

ЎҚИНГ: «ЖОНЛИ» ВИДЕО: Galaxy S10’ни аёвсиз тирнаб-букиб синаб кўришди

Galaxy S10+ таркибидаги энг қиммат қисмлар AMOLED-дисплей (86,5 доллар), Exynos 9820 процессори (70,5 доллар) ҳамда олд ка орқа камераларнинг бешта модули (жами 56,5 доллар) эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, экспертлар янги флагманнинг қайси қисмлари ўтган йилги Galaxy S9+ моделидагига нисбатан қанча қимматлашганини ҳам ҳисоблашди. Булар – экран ва процессор бўлиб, нархлари тегишлича 14 ва 2,5 долларга ошган. Тезкор ва доимий хотира қиймати айнан ўтган йилги флагмандаги каби қолган 50,5 доллар. Аммо уларнинг ҳажми тегишлича 8 ва 128 гигабайтгача ошган (Galaxy S9+ моделида эса – 6 ва 64 ГБ).

Хулласи калом, TechInsights мутахассислари ҳисоб-китобларига қараганда, Galaxy S10+ смартфонининг таннархи 420 долларга тенг бўлиб чиқди. Эслатиб ўтамиз, бу рақамга барча бутловчи қисмлар, уларни синаш ва териш харажатлари ҳам киритилган. Аммо моделнинг яратилишига сарфланган тадқиқотлар, дастурлашга кетган харажатлар, маркетинг ва логистика сарфлари ҳисобга олинмаган.

Айтиш керакки, Galaxy S10+ моделининг расмий нархлари 999 доллардан бошланади, бу эса юқоридаги таннархга кўра икки баравардан зиёд!

Эслатиб ўтамиз, Terabayt.uz сайтида Galaxy Fold, iPhone XS Max, Galaxy S9+, iPhone X, iPhone 8, iPhone SE ва Galaxy S7 каби смартфонларнинг таннархларини ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Galaxy S10 флагмани аллақачон Terashop.uz’да! Шу ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 28 февраль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!