Galaxy S10 ва S10+ бенчмаркларда iPhone XS Max’га қарши: кутилмаган натижалар!

  •   DiMaX
  •  2818
  •  23.02.2019 11:19

Galaxy S10 ва S10+ бенчмаркларда iPhone XS Max’га қарши: кутилмаган натижалар!

Samsung компанияси куни кеча флагман туркумидаги янги смартфонларини тақдим этган эди. GSMarena мутахассислари эса уларнинг энг зўр иккита –  Galaxy S10 ва S10+ моделларининг самарадорлигини синаб кўришди.

ЎҚИНГ: Samsung юбилей флагманлари – Galaxy S10, Galaxy S10+ ва Galaxy S10e смартфонларини намойиш этди!

Тадқиқот учун ушбу учта смартфон бир нечта оммабоп бенчмаркларда, жумладан, AnTuTu, GeekBench ва GFX 3.0 Manhattan сервисларида текшириб кўришди. Буни қарангки, мазкур флагманларнинг ишлаш тезлиги 2018 йили намойиш этилган iPhone XS Max моделидан ҳам паст чиқди!

GeekBench тести натижаларига кўра, iPhone XS Max якка ядроли синовда Galaxy S10 ва S10+ моделларидан анча илғор:

Бунисиям майли, кўп ядроли тестда кореяликларнинг янги флагманларини нафақат купертиноликларнинг бултурги флагмани, балки ҳатто Xiaomi Mi 9 ҳам ортда қолдирган!

AnTuTu бенчмаркида ҳам шунга ўхшаш ҳолат: Apple смартфони Samsung флагманларидан 1000 очкодан ошиққа ўзиб кетган.

Лекин аввалроқ AnTuTu сервиси мутахассислари, бенчмаркда айфонлар ва Android-смартфонларнинг натижаларини таққослаш тўғри эмаслигини айтишганди.

ЎҚИНГ: AnTuTu: Андроид-смартфонларнинг янги «қирол»и чиндан ҳам Apple’нинг сўнгги флагманларидан зўрми?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!