Galaxy S10 харидорларига – ҳали тақдим этилмаган Galaxy Buds симсиз қулоқчини совға!

  •   DiMaX
  •  1488
  •  09.02.2019 14:56

Galaxy S10 харидорларига – ҳали тақдим этилмаган Galaxy Buds симсиз қулоқчини совға!

Жанубий кореялик техногигантнинг Galaxy S10 туркумидаги смартфонлари тақдимоти яқинлашгани сайин улар ҳақида кўпроқ маълумотлар чиқяпти. Навбатдаги аниқланган тафсилотлар эса Samsung’нинг ҳали расман маълум бўлмаган битта аксессуарини ҳам фош этди.

ЎҚИНГ: Galaxy S10e – энг арзон Samsung флагманини илк бор ишлаётган ҳолда «жонли» томоша қилинг!

Galaxy Unpacked тадбирига бағишланган расмий сайтнинг рус тилидаги саҳифасида маросимнинг очилиш вақтигача қолган муддатни кўрсатувчи тескари ҳисоб жорий этилган. Аммо саҳифанинг оддий фойдаланувчилар кўра олмайдиган кодини ўрганиб чиққан дастурчилар унда янада қизиқ маълумотларга дуч келишди.

Масалан, Galaxy S10 смартфонлари учун олдиндан буюртма олиш улар расман намойиш этилган куниёқ очилади. Шунингдек, аввалдан буюртма берувчилар учун совға ҳам бор экан!

Юқоридаги расмда белгилаб кўрсатилган жойида: «Янги флагман учун ҳозироқ олдиндан буюртма расмийлаштир ва Galaxy Buds симсиз қулоқчинини совға тарзида ол», деб ёзилган. Қизиғи шундаки, ушбу аксессуар ҳали расман тақдим этилмаган ҳам!

Демак, Galaxy Buds симсиз қулоқчини ҳам Galaxy S10 смартфонлари билан бирга тақдим этилади. Бу борадаги янгиликларни биз билан кузатишда давом этинг.

Дарвоқе, унгача айрим Samsung смартфонларини 949 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин, тағин акцияси ҳам бор...

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!