Galaxy S10'даги камчилик тузатиладими? Samsung нима деди?

Galaxy S10'даги камчилик тузатиладими? Samsung нима деди?

Британиялик фойдаланувчи Лиза Неилсон ўзининг Samsung Galaxy S10 смартфонида хавфсизлик борасида муаммо борлигини билиб қолиши билан барча S10 ва Note10'ларнинг камчилиги ошкор бўлди. Бу ҳақда сал илгарироқ хабар берган эдик.

Ушбу муаммога эътибор қаратган Samsung тизимдаги хатолик ўрганиб чиқилишини маълум қилиб, фойдаланувчиларга расмий экран ҳимоялагичлардан фойдаланишни маслаҳат бергани ҳақида ҳам тўхталдик. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, "Уч юлдуз"дагилар тез орада ушбу камчиликни ҳал қилишга ваъда берди. Айтилишича, қурилмаларга тизим янгиланиши жўнатилади.

Компания муаммо қачон ҳал қилинишини аниқ айтмади, лекин янгиланиш келгунга қадар қурилмани хавфсиз сақлаш учун PIN коддан ёки паролдан фойдаланишингизни маслаҳат берамиз. Юзга очиш эса бармоқ изи аутентификациясидек ишончли эмас.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A91 қайси чипда ишлайди? Қанча тезликда қувватланади?