Galaxy S10e автономлигини ҳам iPhone XR билан солиштириб кўришди. Афсус...

  •   DiMaX
  •  2194
  •  11.03.2019 10:44

Galaxy S10e автономлигини ҳам iPhone XR билан солиштириб кўришди. Афсус...

Samsung компанияси яқинда ўнинчи авлод флагман смартфонлари сериясида учта – Galaxy S10, Galaxy S10+ ҳамда Galaxy S10e моделларини тақдим этганди. Булардан энг каттасининг аккумуляторини – тўлиш муддати ва қанчалик узоқ вақтга етиши бўйича текшириб ҳам кўришган.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ автономликда iPhone XS Max’га енгилди, лекин иккаласини ҳам бошқа хитойликнинг бултурги флагмани «ер тишлатди»!

Энди эса Phone Arena нашри экспертлари худди шу усулда мазкур туркумнинг «кенжатой»и – Galaxy S10e моделини ҳам синаб кўришди. Айтиш керакки, ушбу модел купертинолик техногигантнинг iPhone XR смартфонига асосий рақиб ҳисобланади. Лекин автономлиги бўйича у 2018 йилги энг арзон айфонга тенг келиш уёқда турсин, деярли бир ярим бараварга ортда қолди!

Мана, тест натижаларини кўрамиз:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, автономлик борасида iPhone XR нафақат асосий рақобатчиси – Galaxy S10e смартфонидан, балки Samsung’нинг Galaxy S10+ ҳамда Galaxy Note 9 каби флагман моделларидан ҳам устун келган! «Кичкина» айфонга бу йўналишда салгина яқинлашган модел эса хитойликларнинг OnePlus 6T флагмани бўлган, холос!

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимиздан турли русумлардаги iPhone’ларни 2 020 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилиш, Samsung смартфонларини эса 859 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш имкони бор. Айниқса, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Ҳамёнбоп Galaxy A20e, Galaxy A40 ва Galaxy A90 тақдимоти яқин – улар аллақачон Samsung сайтига чиқди!