Galaxy S11'лардаги бешинчи камеранинг вазифаси аниқ бўлди

Galaxy S11'лардаги бешинчи камеранинг вазифаси аниқ бўлди

Охирги пайтларда Samsung Galaxy S11 оиласи ҳақида кўплаб маълумотлар сизиб чиқмоқда. Қурилмаларнинг ошкор бўлган жиҳатларидан энг сўнггиси Европа Иттифоқи Интеллектуал мулк агентлигига патентлаш учун топширилган ҳужжатдир.Ҳужжатда "Ёрқин тун" деб номланган янги камера сенсори ҳақида ёзилган. Унга кўра, янгича линза смартфон ва планшетларга ўрнатилади. Ушбу янгилик тунги фотография ва видео ёзув учун махсус яратилган, бутунлай янгича камера сенсори бўлиб, Galaxy S11 сериясида дебют қилиниши мумкин.

Тўғри, Galaxy S10 ва Note10'ларда "Ёрқин тун" деб номланган махсус камера режими бор, лекин S11'дан бошлаб бу режим учун махсус қурилмавий таъминот ҳам ўрнатиладиган кўринади. 

S11e, S11 ва S11+ флагманларининг рендерларини кўрган эдик. Тасвирларга кўра, камера модули бўртмаси тўртбурчак шаклда бўлиб, ундаги бешта линзанинг биринчиси 108МП асосий камера бўлади. Уяда 5 карра оптик зум ҳосил қилиш имконига эга перископ линзаси ҳам бўлади.

S11 моделларининг ҳар учаласида лазерли автофокус ҳам бўлиб, қурилмалар 8K тиниқликда видео ёзиш имконига эга бўлади. Камеранинг сиздирилган жиҳатлари рўйхатида Director's View, Night Hyperlapse, Single Take Photo ва Vertical Panorama режимлари ҳам мавжуд. 

Шундай қилиб, янги Samsung флагманаларида камера анчайин такомиллашган бўлиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S11+ Geekbench'да ўз кучини кўрсатди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!