Galaxy S20 FE смартфони қайта тирилди!

Galaxy S20 FE смартфони қайта тирилди!

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ортиқча дабдабаларсиз ўз уй мамлакатида Galaxy S20 FE 5G смартфонини 2022 йил учун қайта чиқарди. Бир нечта ўзгаришларни ҳисобга олмаса, Galaxy S20 FE 2022 икки йил аввал чиқарилган версияси билан бир хил хусусиятларга эга.

Samsung Galaxy S20 FE
Экран 6.5 дюйм, AMOLED, 120Hz, FHD+ 
Ўлчамлари 159.8 x 74.5 x 8.4 mm
Оғирлиги 190г
Олд камера 32MP
Орқа камера 12MP ултра кенг, 12MP кенг бурчак камераси, 12MP телефото
Батарея 4500mAh
Қувватланиш 25W симли, 15W симсиз
Тармоқ & Уланиш 5G
Оператив хотира 6/8GB
Доимий хотира 128/256GB
Процессор 7nm 64-bit Octa-Core Processor
Чипсет Qualcomm SM8250 Snapdragon 865
Чидамлилиги IP68

Асосий янгилик, эндиликда янги модел қутисида AKG қулоқчини бўлмайди ва у фақат уч хил: Cloud White, Cloud Lavender ва Cloud Navy рангларида бўлади. Шунингдек, смартфон қутидан Android 12 билан чиқади.

Яна бир энг муҳим ўзгариш шундаки, Samsung Galaxy S20 FE 2022 олдингисидан $165 долларга арзон бўлиб, ҳозирда Кореянинг KT ва LG Uplus операторлари томонидан 1 апрелдан бери KRW 700,000, таҳминан $575 доллар нархда сотилмоқда. Йўқ, бу биринчи апрел ҳазили эмас.

Samsung бу ҳақида расмий мунособат билдирмаган ва ҳозирда смартфоннинг бошқа мамлакатлар учун сотувга чиқарилиши номаълум.

ЎҚИНГ: Уяли телефонлар 49 йиллиги!