Galaxy S20 флагманларини iPhone 11’лар билан таққослаб кўрамиз! (Фотогалерея)

  •   DiMaX
  •  4364
  •  29.01.2020 11:05

Galaxy S20 флагманларини iPhone 11’лар билан таққослаб кўрамиз! (Фотогалерея)

Samsung февраль ойида Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманларини ҳамда Galaxy Z Flip букламафонини тақдим қилади. Анъанавий флагман туркуми вакиллари ўзларининг техник хусусиятлари, дизайнидан ташқари, корпусининг ўлчамларига кўра ҳам анча олдинлаб кетибди.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra’нинг яна иккита илғор жиҳати маълум бўлди!

PhoneArena ресурси Samsung Galaxy S20 оиласидаги флагманларни Apple корпорациясининг 2019 йилги смартфонлари – iPhone 11 моделлари билан солиштириб кўрсатди.

Экрани диагоналига 6,3 дюймлик базавий Samsung Galaxy S20 моделининг корпуси 151,7х69,1х9,1 миллиметрга тенг. Мана, уни купертиноликларнинг ўтган йилги энг арзон айфони билан қиёслаймиз:

ЎҚИНГ: Samsung февралда яна иккита арзон, аммо «бағрикенг» смартфон тақдим этади!

Galaxy S20+ модели 6,7 дюймлик дисплейга, 161,9х73,7х7,8-8,9 милилметрлик корпусга эга. Шу ҳолида у ҳатто энг йирик айфон – iPhone 11 Pro Max’дан ҳам катта:

ЎҚИНГ: Энг қиммат айфон ҳам DxOMark рейтингида Apple’ни шарманда қилди

Samsung флагманлари орасида энг йириги, энг зўри ва энг қиммати – Galaxy S20 Ultra корпуси 166,9х76х8,8-10,2 миллиметрлик, экрани эса 6,9 дюймлик ўлчамда. iPhone 11 Pro Max олдида у салкам “лопатафон” бўлиб кўринади!

ЎҚИНГ: Samsung аллақачон Galaxy Note 20’ларни тайёрлаяпти: дизайни ва фарқларини расмларда кўрамиз

Эътибор берган бўлсангиз, Samsung флагманлари iPhone’ларга нисбатан баландроқ ва қалинроқ, аммо энсизроқ экан. Нархлари эса...

ЎҚИНГ: Galaxy S20, S20+, S20 Ultra ҳамда Galaxy Z Flip нархлари кишини лол қолдиради!