Galaxy S20, S20+, S20 Ultra ҳамда Galaxy Z Flip нархлари кишини лол қолдиради!

  •   DiMaX
  •  48006
  •  21.01.2020 09:34

Galaxy S20, S20+, S20 Ultra ҳамда Galaxy Z Flip нархлари кишини лол қолдиради!

Жанубий кореялик техногигант яқинда Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманларини ҳамда Galaxy Z Flip букламафонини тақдим қилади. Булардан дастлабки учтасининг тўлиқ техник жиҳатлари, ноанъанавий смартфоннинг эса нархи ҳақида ҳам маълумотлар берганмиз.

ЎҚИНГ: Samsung энг қиммат флагмани нархини нақ учдан бир қисмига пасайтирди!

XDA Developers ресурсининг бош муҳаррири Макс Вайнбах (Max Weinbach) энди ушбу моделларнинг нархларини эълон қилди. Афсуски, бу маълумотлар сизни ҳам хурсанд қилмайди – улар аввал «сизиб чиққан» хабарларда айтилганидан анча қиммат экан!

Хулласи калом, компания уларни Европа бозорига қуйидаги нархларда тақдим этмоқчи:

Samsung Galaxy S20 5G – 900 дан 1000 еврогача

Samsung Galaxy S20+ 5G – 1050 дан 1100 еврогача

Samsung Galaxy S20 Ultra 5G – 1300 евро

Samsung Galaxy Z Flip – 1400 евро

Вайнбахнинг таъкидлашича, АҚШ бозорида Galaxy S20 моделлари тегишлича 850, 950 ва 1200 доллардан сотилиши кутилмоқда. Флагманларнинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайдиган вариантлари эса тахминан 100 еврога арзонроқ бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Хитойликлар аллақачон экрани барча Galaxy S20’лардан кучли смартфон тайёрлашди! (+«жонли» сурат)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.