Galaxy S20 сериясидаги арзон флагман чиқмай туриб ҳафсалани пир қилди

  •   DiMaX
  •  2362
  •  13.08.2020 17:47

Galaxy S20 сериясидаги арзон флагман чиқмай туриб ҳафсалани пир қилди

Samsung компанияси бу йилги флагманларининг «енгиллаштирилган» версиясини тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Бозорга унинг Galaxy S20 Lite ёки Galaxy S20 Fan Edition (Galaxy S20 FE) номи остида тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 туркумида тайёрланаётган энг арзон смартфон ҳали чиқмаган OnePlus 8T билан рақобатлашади

Жанубий кореялик техногигант уни икки хил модификацияда тайёрламоқда: улардан бирининг модел рақами SM-G781 бўлиб, Qualcomm компаниясининг флагман процессори – Snapdragon 865 чипсетига таяниши ҳақида ёзган эдик.

Энди эса бу смартфоннинг иккинчи модификацияси ҳам Geekbench сервисида текшириб кўрилди. Мазкур бенчмарк маълумотларига кўра, Samsung уни ўзининг Exynos 990 чипсети базасида тайёрлаяпти:

Бундан чиқди, Samsung ўзининг бу смартфонида турли бозорлар учун ҳар хил процессорли модификацияларни чиқариш анъанасини давом эттиряпти. Айнан Exynos 990 процессори эса, AnTuTu аввалроқ эълон қилган рейтингга кўра, Snapdragon 865’дан анчагина паст самарадорликка эга.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Galaxy Note 20’ларнинг бултурги флагмандан ҳам қолишувчи жиҳатини Samsung сир тутган экан!

Лекин Galaxy S20 Fan Edition’нинг яқинда маълум бўлган бошқа жиҳатлари ҳам кишини қувонтирмайди. Жанубий кореялик техногигант унда унчалик кучли бўлмаган – 12 + 12 + 8 мегапикселлик датчиклардан иборат камера қўллаяпти.

Аммо бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас: Galaxy S20 Lite техник хусусиятлари номига яраша «енгил» бўлса-да, нархи «оғир»роқ бўлиб чиқади. Аниқроғи – Samsung унинг учун 750 АҚШ доллари миқдорида нарх белгилаяпти. Таққослаш учун келтириб ўтсак, унинг «аждод»и – Galaxy S20 Lite модели 650 доллардан сотувга чиққан эди.

Galaxy S20 Fan Edition’нинг Infinity-O дисплейи FullHD+ форматида бўлиб, 120 герцлик частотада янгилана олишини айтишмоқда. Инсайдерларга кўра, унниг аккумулятори 4500 мА/соатлик, корпуси эса IP68 стандартига кўра чанг ва намдан ҳимояланган бўлади.

ЎҚИНГ: Бешта нарх тоифасидаги энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинглари, 2020 йил июль)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!