Galaxy S20 Ultra 5G ҳамда Galaxy Z Flip илк расмий суратлар ва «жонли» видеода!

  •   DiMaX
  •  3170
  •  07.02.2020 16:26

Galaxy S20 Ultra 5G ҳамда Galaxy Z Flip илк расмий суратлар ва «жонли» видеода!

Samsung кейинги ҳафтадаёқ Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманларини, шунингдек, Galaxy Z Flip букламафонини намойиш этади. Булардан охирги иккитасининг биринчи рсмий постлерлари интернетга чиқиб кетди.

ЎҚИНГ: Барча Galaxy S20’лардаги ушбу янги функция Apple’нинг энг зўр флагманида ҳам йўқ!

Ушбу реклама постерларини ҳиндистонлик инсайдер Ишан Агарвал (Ishan Agarwal) эълон қилган. Мана, улардан биринчисида Samsung Galaxy S20 Ultra 5G орқа томонидан кўрсатилган:

Galaxy S20 Ultra бош камерасидаги асосий модул – 108 мегапикселлик махсус датчик бўлиб, Mi Note 10 ҳамда Mi Note 10 Pro фаблетларида қўллаш учун Xiaomi’га сотилган сенсордан фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Samsung компанияси 108 МПлик камера борасида Xiaomi’ни боплаган экан!

Бундан ташқари, Samsung Galaxy 20 Ultra камера перископ модул ҳамда «космик миқёсли» 100 карралик зум билан ҳам таъминланган. Ушбу флагман яна Qualcomm Snapdragon 865 процессори ва куни кеча тақдим этилган, 50 фоизга тезкор LPDDR5 тоифали «оперативка» билан ҳам жиҳозланган.

Samsung Galaxy Z Flip букламафонига ҳам назар соламиз:

ЎҚИНГ: Galaxy S20 ва iPhone 9 аллақачон сотувда, совғасига – Galaxy Buds+ ва AirPods!

Xiaomishka никли таниқли инсайдер бугун – 7 фавралда ҳимоя ғилофига солинган Samsung Galaxy Z Flip смартфонининг «жонли» видеосини ҳам улашган:

Ушбу янги технологик мўъжизаларни 11 февраль куни расман намойиш этишади.

ЎҚИНГ: Galaxy S20’ларнинг аниқ нархларини Samsung ходими айтди – кутилганидан ҳам қиммат экан!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.