Galaxy S20 Ultra автономлик тестида iPhone 11 Pro Max’ни зўрға енгди, лекин ғолиб – бултурги флагман!

  •   DiMaX
  •  2099
  •  27.02.2020 09:56

Galaxy S20 Ultra автономлик тестида iPhone 11 Pro Max’ни зўрға енгди, лекин ғолиб – бултурги флагман!

Samsung компаниясининг Galaxy S20 Ultra флагмани ҳозирда энг кучли смартфонлардан бири бўлиб турибди. Унинг аккумулятори ток сиғими ушбу туркум моделлари бўйича рекордчи – 5000 мА/соатлик, лекин...

ЎҚИНГ: Samsung ҳамёнбоп Galaxy M31’ни тақдим этди: қаранг-чи, «мегамонстр» дейишга арзирмикан?

Хўш, бунчалик сиғимдор батарея Galaxy S20 Ultra автономлигини қанчалик оширган? Tom’s Guide нашри шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида бир нечта флагман смартфонлар иштирокида автономлик тести ўтказиб кўрди.

Тажриба жараёнида қурилмаларда экран ёрқинлиги бир хилда – 150 к/м2 қилиб қўйилган ва улар уяли алоқа тармоғи орқали браузер ишга туширилган. Galaxy S20 Ultra модели икки марта – дисплейдаги тасвир янгиланиш частотаси 60 герцлик ва 120 герцлик режимларда текширилган.

Хулласи калом, аккумуляторларининг тўла қуввати билан бу флагманлар қуйидагича вақт мобайнида ишлай олган:

Кўриб турганингиздек, Galaxy S20 Ultra модели 60 герцлик режимда асосий рақиби – iPhone 11 Pro Max’дан салгина ошиқ натижа кўрсатган. Бироқ мазкур тестда барибир Samsung’нинг ўтган йилги флагмани – Galaxy S10 Plus ғолиб чиққан. Тўғри, унинг аккумулятори унчалик сиғимдор эмас – 4100 мА/соатлик, бироқ шунга яраша экрани кичикроқ ва «очофат» 5G-модеми йўқ.

Galaxy S20 Ultra экран янгиланиш частотаси 120 герцлик режимда кўрсатган натижа ҳам чакки эмас. 25 ваттлик технология асосида тезкор – 58–59 дақиқада тўла қувватланиб улгуриши ҳам бу смартфоннинг ижобий жиҳатларидан биридир.

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!