Galaxy S20 Ultra неча дақиқада тўлиқ зарядланади?

Galaxy S20 Ultra неча дақиқада тўлиқ зарядланади?

Samsung ўзининг сўнгги смартфонларига тезкор қувватлаш технологияларини жорий қилиб келмоқда: Galaxy S10'лар 15 ваттда, Galaxy Note10'лар эса 25/45 ваттда заряд олади.

Galaxy S20 Ultra ҳам 45 ваттда заряд олади. Айтилишича, қурилманинг 5 000 мА/соатли аккумулятори ихтиёрий 45 ваттли зарядлагич-адаптер билан 58 дақиқада 0% дан 100% гача қувват олади.

Galaxy Note10+ нинг 4 300 мА/соатли аккумулятори 25 ваттли адаптерда бир соатдан ортиқроқ, 45 ваттли зарядлагич билан эса бир соатга яқин вақт ичида тўлиқ қувватланишини ҳисобга олсак, янги флагманнинг бу натижасини аъло даражада, деб баҳолаш мумкин.

Смартфон аккумулятори қуввати камлигида юқори ваттда, заряд тўлиб бориши билан эса қуйироқ ваттда зарядланади. Афтидан, Galaxy S20 Ultra'нинг аккумулятори юқори ваттда зарядланиш босқичини Galaxy Note10+ никига қараганда кўпроқ ушлаб тура олади ва натижада девайс тезроқ қувватланади.

ЎҚИНГ: Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra’ларнинг барча фарқларини биттада кўриб чиқамиз

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.