Galaxy S20'лар Samsung учун навбатдаги бошоғриғи бўлди

Galaxy S20'лар Samsung учун навбатдаги бошоғриғи бўлди

Ўтган йили Galaxy S20 серия смартфонлари сотила бошлаганидан кўп ўтмай, смартфонлар камера модули устига қопланган шиша панель кутиламаганда синиб қолаётгани ҳақида жуда кўплаб хабарлар интернетда тарқалганди.

Ушбу муаммо қанча фойдаланувчига зарар етказгани номаълум. Samsung бу муаммо мижозларнинг эмас, балки ўзининг айби эканини тан олган.

Hagens Berman номли АҚШ юридик фирмаси муаммони шунчаки тан олиши етарли эмас, деб ўйлаб, Samsung'ни бир неча истеъмолчи ҳуқуқларини бузганиликда айблаб, судга берди.

Камера модулини қоплаб турувчи шиша сифати паст ва бу смартфонлар нархига мутаносиб эмас. Бундан ташқари, шиша сингач, смартфоннинг чанг ва сувдан ҳимояси, яъни IP даражаси ҳам бекор бўлади ҳамда камера ҳам ишдан чиқиши мумкин.

Ушбу муаммо S20 линейкасидаги деярли барча (ҳам 4G, ҳам 5G; S20 FE 4G, S20 FE 5G) смартфонларда кузатилган.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi нега АҚШни судга берди?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!