Galaxy S20'ларда Samsung ошкор қилмаган жиҳат бор экан

Galaxy S20'ларда Samsung ошкор қилмаган жиҳат бор экан

Samsung'нинг S20 триосига компания смартфонлари орасида биринчи бўлиб 120Hz янгиланиш частотасига эга экран ўрнатилганидан хабардорсиз. Юқори янгиланиш частотасига эга бошқа қурилмалардан фарқли, S20'ларда ўртача частота мавжуд эмас, яъни фақатгина 60 ва 120Hz мавжуд. Аммо, аслида ҳам шундаймикан?

Маълум бўлишича, корейсларнинг февралда тақдим қилинган ушбу флагманлари 96Hz янгиланиш частотасига ҳам эга экан. Бу ҳақда Samsung ҳеч қаерда расмий маълумот берган эмасди.

96Hz частотани ADB орқали фаоллаштириш мумкин, бироқ XDA форуми аъзоси SatySatsZB осонроқ ечим ўйлаб топди: у яратган иловани бу ердан юклаб олишингиз мумкин. Ушбу дастур ўрнатилганидан сўнг, S20'нгиз ҳолатлар сатрида 96Hz ёки 120Hz частотани фаоллаштириш тугмачаси пайдо бўлади:Эътибор беринг, 96Hz'да ҳам худди 120Hz'даги каби фақат 1080p+ экран резолюцияси қўллаб-қувватланади. Янгиланиш частотаси ўзгарганини TestUFO орқали текширишингиз мумкин. Тахминимизча, 96Hz режими ёқилганида қувват сарфи камаяди, лекин бу ҳозирча синовдан ўтказиб, тасдиқланмаган.

Мутахассислар синовларидан маълум бўлишича, Galaxy S20 Ultra ва S20+ ларда 1440p/60Hz ўрнига 1080p/120Hz ёқилганида аккумулятор заряди 10 соат камроққа етади, Galaxy S20'да эса 7 соат камроқ.

Яна бир жиҳатга ҳам эътибор бериш аҳамиятли. Reddit фойдаланувчиларининг баъзилари ушбу норасмий частота ёқилганида қурилмаларнинг Exynos'ли вариантида муаммо юзага келганини ёзмоқда, баъзилар эса ҳаммаси жойидалигини айтмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам, норасмий функциялардан фойдаланиш смартфонингизни хавф остига қўйишини унутманг.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 Ultra таннархи ҳисобланди – Samsung уни неча баравар қимматга сотяпти?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!