Galaxy S20’ларнинг аниқ нархларини Samsung ходими айтди – кутилганидан ҳам қиммат экан!

  •   DiMaX
  •  5300
  •  05.02.2020 10:22

Galaxy S20’ларнинг аниқ нархларини Samsung ходими айтди – кутилганидан ҳам қиммат экан!

XDA Developers ресурсининг бош муҳаррири Макс Вайнбах аввалроқ Galaxy S20, Galaxy S20 Plus ҳамда Galaxy S20 Ultra флагманларининг нархларини эълон қилган эди. Энди бу борада чиққан янги маълумот кишини баттар ваҳимага солади!

ЎҚИНГ: Барча Galaxy S20’лардаги ушбу янги функция Apple’нинг энг зўр флагманида ҳам йўқ!

Жон Проссер (Jon Prosser) исмли инсайдер кейинги бир неча кун ичида Samsung’нинг кутилаётган флагманлари АҚШда қанчадан сотилиши ҳақида иккита хабар берган. Таъкидлашича, бу маълумотни у ўз исми сир сақланишини сўраган Samsung ходимидан олган.

Хулласи калом, АҚШдаги йирик T-Mobile US тармоқ дўконларида ҳамда Verizon операторларида бу смартфонлар қуйидагича бошланғич нархларда таклиф этилади:

Samsung Galaxy S20 – 999 доллардан;

Samsung Galaxy S20+ – 1199 доллардан;

Samsung Galaxy S20 Ultra – 1399 доллардан.

Таъкидлаш керакки, булар – Samsung томонидан белгиланган якуний нархлардир. Аввалроқ Макс Вайнбах берган хабарда улар салгина бўлсаям арзонроқ, дейилганди.

ЎҚИНГ: Huawei энди Samsung’га қақшатқич зарба бериш йўлини топди!