Galaxy S21 FE тақдим этилди

Galaxy S21 FE тақдим этилди

Samsung 2022 йилни Galaxy S21 FE моделини тақдим этишдан бошлади. Узоқ кутилган смартфон ниҳоят бугун тақдим этилди. 

Қурилма 120Hz экран янгиланиш частотаси ҳамда 240Hz сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватловчи 2340х1080 пиксел резолюциядаги 6.4 дюймли AMOLED дисплейи билан жиҳозланган. Смартфоннинг равон ишлашига Snapdragon 888 5G чипи жавоб беради. 

Қурилмага умумий тўртта: 32МП f/2.2 диафрагмадаги селфи камера, 12МП f/1.8 диафрагмадаги асосий камера, 3х зумни қўллаб-қувватловчи 8МП f/2.4 диафрагмадаги телефото камера ҳамда 12МП f/2.2 диафрагмадаги ультракенг камера ўрнатилган. 

Galaxy S21 FE бир неча режимларда суратга олиши мумкин. Тунги режим бир неча кадрли 14 суратни битта суратга бирлаштиради. Шунингдек, видео ёзишда бир неча камералардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш мумкин. 

Object Eraser худди Pixel 6 сериясидаги Magic Eraser каби ишлайди, ушбу функция орқали расмдаги кераксиз объектларни ўчириб ташлаш мумкин. 

Смартфон корпусининг қалинлиги 7.9 миллиметр, оғирлиги эса 177 граммни ташкил қилади. Камера модули орқа панелга бирлашиб кетган. Орқа панель эса матовий қопламага эга. 

Galaxy S21 FE'га 4,500 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган бўлиб, унинг White, Graphite, Lavender ва Olive рангли турлари мавжуд. 

Қурилманинг 8/128ГБ хотира ҳажмига эга версиясининг нархи 699 долларни ташкил қилади. Смартфон 11 январда сотувга чиқарилади. 

ЎҚИНГ: Учта Galaxy смартфони барқарор One UI 4 график қобиғига ўтмоқда 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.