Galaxy S21 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

Galaxy S21 FE'нинг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди

Samsung компанияси Galaxy S21 FE'нинг тақдимотини октябрь ойида ўтказиши керак эди. Лекин смартфон тақдимоти номаълум сабабларга кўра январь ойига кечиктирилди. 

ЎҚИНГ: iQOO ҳам Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлган смартфонни тақдим этади

Ҳамёнбоп флагманининг тақдимот санаси яқинлашмоқда. SamMobile эса қурилманинг тўлиқ техник жиҳатларини ошкор қилди. 

Демак, Galaxy S21 FE'га 120Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи 6.4 дюймли FullHD+ резолюциядаги Dynamic AMOLED 2X дисплейи ўрнатилади. Дисплей юқори қисмининг марказидан юмалоқ тирқишли 32МП селфи камера ўрин олади. 

Fan Edition худди S21 серияси каби ҳудудга қараб Exynos 2100 ёки Snapdragon 888 чиплари билан жиҳозланади. Қурилманинг 6/8ГБ тезкор хотира, 128/256ГБ доимий хотирага эга бўлган турлари сотувга чиқарилади. Тахминларга кўра, хотирани microSD картаси билан кенгайтириб бўлмайди. 

Орқа панелдаги камералар модулидан 12МП f/1.8 диафрагмадаги асосий камера, 12МП f/2.2 диафрагмадаги ультракенг камера ҳамда 3х оптик зумга эга бўлган 8МП f/2.2 диафрагмадаги телефото камера ўрин олади. 

Бошқа техник жиҳатлар сирасига 25 ватт қувватлаш технологияси, 15 ватт симсиз қувватлаш технологияси ҳамда IP68 стандарти киради. Қурилма Android 12 операцион тизимида ишлайди. 

MacRumors'нинг таъкидлашича, қурилма Android 15 операцион тизимигача бўлган дастур янгиланишларини қабул қилади. 

Смартфоннинг нархи борасида аниқ маълумот йўқ, бироқ тахминларга асосланадиган бўлсак, Galaxy S20 FE каби S21 FE ҳам 699 доллардан сотувга чиқади. 

S21 FE келаси ойда тақдим этилиши кутилмоқда. CES тадбири январь ойида бўлиб ўтиши сабабли, Samsung қурилмани Лас-Вегасда тақдим этиши мумкин, аммо компания кўп йиллар давомида CES тадбирида ҳеч қандай смартфонни тақдим этмади. 

Бошқа тахминларга кўра, компания S21 FE'ни февраль ойида бўлиб ўтиши кутилаётган MWC тадбирида ёки онлайн тарзда тақдим қилиши мумкин. 

ЎҚИНГ: iPhone 14 Pro юмалоқ тирқишли селфи камерага эга бўлади 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!