Galaxy S21 смартфони ва қадоғи акс этган «жонли» видео тарқалди (+нархлари)

  •   DiMaX
  •  985
  •  11.01.2021 10:51

Galaxy S21 смартфони ва қадоғи акс этган «жонли» видео тарқалди (+нархлари)

Samsung корпорациясининг навбатдаги флагманлари 2021 йилнинг энг кутилаётган 10 смартфони рўйхатида тақдимоти энг яқинидир. Лекин расмий намойиши 14 январда бўладиган бу қурилмаларнинг клонлари Хитойда аллақачон сотувга чиққан.

ЎҚИНГ: Galaxy S21'лар «таъмини татиб» кўринг!

Кенг жамоатчиликка расман кўрсатилишига уч кун қолганида инсайдерлар Samsung Galaxy S21 смартфонининг «жонли» видеосини эълон қилишди. Лавҳада қурилманинг ўзи ҳамда сотувга чиқариладиган қутисини кўриш мумкин.

Гувоҳи бўлиб турганингиздек, янги флагманнинг қадоғи бултурги – Galaxy S20 моделиникидан айтарли фарқ қилмас экан.

Эслатиб ўтамиз, янги туркумга стандарт Galaxy S21 моделидан ташқари, Galaxy S21 Plus ҳамда S21 Ultra флагманлари киради. Сўнгги маълумотларга кўра, булардан фақат сўнггиси хотира картасини ҳамда S Pen стилусини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, бу девайсларнинг Европадаги нархлари ҳам айтилмоқда: Samsung улар учун тегишлича 850 евро, 1 050 евро ва 1 250 евродан бошланувчи нархлар белгилаяпти. Яъни, улар бултурги моделлар – тегишлича Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra моделларидан арзонроқ бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 флагманини Samsung нақ $700 чегирма билан таклиф этяпти!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!