Galaxy S21 туркумининг учта флагманини илк расмий видеоларда кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1639
  •  09.12.2020 11:47

Galaxy S21 туркумининг учта флагманини илк расмий видеоларда кўрамиз!

Куни кеча биз Galaxy S21, S21 Plus ҳамда S21 Ultra моделларининг ўлчамларини таққослаб кўрсатувчи биринчи «жонли» фоторасмни эълон қилган эдик. Шунингдек, уларни ҳар томонидан акс эттирувчи ўта сифатли рендер-суратлар ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: Квадрокамерали ва 7000 мАс батареяли ҳамёнбоп Galaxy M12 сертификациядан ўтди

AndroidPolice нашри бўлса аллақачон Galaxy S21 туркуми вакилларининг расмий роликларини ҳам қўлга киритибди! Улардан биринчисида стандарт Samsung Galaxy S21 модели Phantom Violet рангли корпусда кўрсатилган:

Олдинги инсайдерлик хабарларида айтилганидек, у ясси экранга ва уч модулли камерага эга. Корпусининг айрим қисмлари бинафшаранг билан контраст ташкил этувчи бронза тусида ишланган.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 аллақачон Snapdragon 888 процессори билан Geekbench’да... шарманда бўлди!

Учликнинг иккинчиси – Samsung Galaxy S21+ ҳам худди стандарт флагман каби кўринишга эга, уларнинг ўзаро фарқлари корпус ва дисплей ўлчамида, шунингдек, аккумуляторининг ток сиғимида бўлади:

Ва ниҳоят, Galaxy S21 Ultra модели қора тусли корпусда кўрсатилган; унинг экрани катта, четлари қайрилган; бош камераси эса тўртта датчикни ўз ичига олган. Уларнинг юқорисида лазерли автофокус тизимига кўзимиз тушади.

Samsung ушбу учта флагманини 14 январь куни бўлиши тахмин қилинаётган Galaxy Unpacked тадбирида намойиш этади.

ЎҚИНГ: Galaxy S20 олишга шошилманг – Galaxy S21’лар ундан арзон чиқади!