Galaxy S21 Ultra смартфони орқали ҳужжатли фильм суратга олинди

Galaxy S21 Ultra смартфони орқали ҳужжатли фильм суратга олинди

Бу йил Galaxy Note серияси тақдим этилмади. S21 Ultra ҳозирда энг яхши камерага эга бўлган Galaxy смартфони бўлиб турибди. Қурилманинг 108МП асосий камера ҳамда иккита телефото камерага эгалиги уни кўп қиррали камерафонга айлантирган. 

Samsung компанияси Discovery телеканали билан ҳамкорликда ёввойи табиат ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олди. Фотограф Яшас Нараян ва унинг жамоаси ёввойи табиатдаги йўлбарсларни суратга олиш учун бир жуфт Galaxy S21 Ultra смартфонидан фойдаланди.

Ушбу ҳужжатли фильмни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Таъкидлаш жоизки, оператор тасвирга олиш жараёнида ҳеч қандай қўшимча линзалардан фойдаланмади. Қулайлик яратиш мақсадида жамоа фақат смартфон тутқичларидан фойдаланган холос. 

Фильмни қисқача томоша қилгандан сўнг, уни профессионал камераларда олинмаганини осон илғаб олиш мумкин. Объектни яқинлаштириб видеога олаётган вақтда видео сифати ёмонлашиб кетган. 

Шундай бўлсада, смартфон ўз ишини жуда яхши бажара олган. Айниқса машинада олинган видеоларнинг стабилизацияси аъло даражада. Машина нотекис йўлда силкиниб юришига қарамай, смартфон видеодаги силкинишларни оптик стабилизация орқали бартараф эта олган. 

Шунингдек, фильмнинг кадр орти саҳналарини қуйида томоша қилишингиз мумкин. 

ЎҚИНГ: Razer компанияси MagSafe қувватлаш технологиясига эга бўлган янги кулерни тақдим этди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!