Galaxy S21 Ultra сурати, унинг Galaxy S21 ҳамда S21+ билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари

  •   DiMaX
  •  1266
  •  22.10.2020 09:33

Galaxy S21 Ultra сурати, унинг Galaxy S21 ҳамда S21+ билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари

Samsung компанияси 2021 йилнинг декабридаёқ Galaxy S21 линейкасини тақдим этиши тўғрисида хабар берган эдик. Кейинги маълумотларга кўра, унинг намойиши келаси йилнинг январида ўтказилади. Биз смартфоннинг илк сифатли суратларини чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: Galaxy S21'ларда Samsung узоқ кутилган селфи камера ечимини қўллаши мумкин!

Бир қатор прогнозлари тўғри чиққан тармоқ информатори – Ice Universe куни кеча мазкур туркумнинг энг кучли вакили – Samsung Galaxy S21 Ultra моделининг суратини эълон қилди. Бу «жонли» расм эмас, балки шу пайтгача тарқалган инсайдерлик маълумотлари асосида ишлаб чиқилган рендер ҳисобланади:

Ice Universe бундан ташқари, янги авлод Samsung смартфонларининг экранларидаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида ҳам маълумот берган:

«Samsung Galaxy S21 (S30) туркумидаги учта смартфон ҳам бир хил қалинликдаги тўртта ромга эга. Шу билан бирга, Galaxy S21 ва Galaxy S21+ ясси экранли, Samsung Galaxy S21 Ultra эса – ёнлари қайрилган дисплейли бўлади», дейди у.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Samsung’дан кейин OnePlus ҳам Apple’ни калака қиляпти

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.