Galaxy S21’лар билан чиқувчи флагман қулоқчин: нархи ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  541
  •  24.12.2020 18:03

Galaxy S21’лар билан чиқувчи флагман қулоқчин: нархи ва хусусиятлари

Samsung компанияси Galaxy S21, Galaxy S21 Plus ҳамда S21 Ultra флагманларини бултурги моделлар – тегишлича Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra смартфонларидан арзонроқ сотмоқчи. Аллақасон уларнинг Европадаги нархлари маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Танловда қатнашиб, Galaxy A50 ва бошқа совринлар ютиб олинг!

Жанубий кореялик техногигант Galaxy Unpacked 2021 тадбирида ушбу смартфонлар билан бирга Samsung Galaxy Buds Pro русумли буткул симсиз қулоқчинини ҳам намойиш этади. 91mobiles нашри уларнинг техник хусусиятларини ва ҳатто нархини ҳам эълон қилди.

Унга кўра, ушбу флагман TWS-қулоқчин 11 миллиметрлик драйверлар билан жиҳозланмоқда. Мазкур модел мусиқани бошқариш учун сенсор панелга, фаол (35 дБ.гача) шовқин тўсиш тизимига ҳамда бир қурилмадан бошқасига тезкор ўтиш имконини берувчи Dual Connection функциясига эга. Galaxy Buds Pro корпуси IPX7 стандартига кўра сув сачраши ва тер киришидан ҳимояланган.

Ушбу аксессуарнинг ҳар бир палласида 61 мА/соатлик аккумуляторлар, ғилофида эса 472 мА/соатлик батарея қўлланмоқда. Шу тариқа, Galaxy Buds Pro битта тўла қувват билан 27 соатгача ишлаши мумкин.

Нархига келадиган бўлсак, Европада унинг учун 229 евро миқдорида қиймат белгилашмоқчи. Таққослаш учун келтириб ўтсак, AirPods Pro ҳозир 269 евродан сотилмоқда.

ЎҚИНГ: 67 655 долларлик қулоқчин қимматми? 750 000 долларлиги чиқди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!