Galaxy S21’лар ҳамда Mi 11 кушандасининг тақдимот куни маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  758
  •  17.02.2021 09:58

Galaxy S21’лар ҳамда Mi 11 кушандасининг тақдимот куни маълум бўлди

Ҳозирда дунё бўйича энг зўр Android-смартфонлар Samsung компаниясининг Galaxy S21 туркуми ҳамда Xiaomi Mi 11 бўлиб турибди. Бироқ тез орада хитойлик техногигант уларга жавобан ўзининг янги – Huawei P50 сериясидаги флагманларини намойиш этади.

ЎҚИНГ: Galaxy S21 ҳамда iPhone 12 бенчмаркда ўзаро «жанг» қилди (видео)

Huawei’нинг ушбу серияга мансуб олдинги авлод флагманлар оилаларида энг арзони – номида «Lite» қўшимчали версияси бўлар эди. Teme никли инсайдернинг ёзишича, Huawei P50 туркумига келиб компания бу ёндашувни ўзгартирмоқда. Энди флагманлар сериясида тўртта эмас, балки учтагина модел бўлади:

Яъни, стандарт номдаги Huawei P50 смартфони энди олдинги «енгил» флагманлардаги каби – пастроқ хусусиятларга эга бўлади. Huawei P50 Pro модели эса энди базавий флагман сифатида намойиш этилади. Ўз-ўзидан маълумки, флагманлар туркумининг энг илғори Huawei P50 Pro+ бўлади.

ЎҚИНГ: Huawei раҳбари рақиблар флагманини дунёдаги энг зўр смартфон, деб эълон қилди!

Twitter орқали эълон қилинган постга жавобан бошқалар инсайдердан ушбу смартфонларнинг қачон тақдим этилишини сўрашган. Teme эса Huawei P50 флагманларининг дебюти шу йилнинг 26 мартидан 28 мартигача оралиқда бўлиб ўтишини ёзган.

Лекин календарга қарасак, тақдимот санасига аниқ кунигача ойдинлик киритиш мумкин. Яъни – 27 ва 28 март кунлари тегишлича шанба ва якшанбага тўғри келади. Бу саналар дам олиш кунлари бўлгач, расмий намойиш 26 март куни ўтказилиши мантиққа тўғри келади.

Премьера 26 мартга белгилангани ҳам бежиз эмас – Huawei P30 ҳам, Huawei P40 ҳам айни шу санада (тегишлича 2019 ва 2020 йилларда) тақдим этилган. Huawei P50 флагманларини компания ўз график қобиғининг янги талқини – EMUI 11.1 билан бирга чиқаради.

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида ўз нархига кўра энг зўр смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.