Galaxy S21'лар хотирасини кенгайтирса бўладими?

Galaxy S21'лар хотирасини кенгайтирса бўладими?

Samsung 14 январда тақдим қилинажак Galaxy S21 флагманлари қадоғидан қувватлагич ва қулоқчинларни олиб ташлаган бўлиши мумкин. Лекин, афтидан, олиб ташланган нарса фақат бу эмас.

Бундан икки ҳафта олдин Galaxy S21 ва S21+ лар microSD карта слотига эга бўлмаслиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Энди эса бу миш-мишлар рост экани ҳақида Roland Quandt бу маълумотни тасдиқлади.

Quandt'нинг айтишича, фақатгина Европада сотиладиган Galaxy S21 Ultra'ларда ташқи хотира картаси билан хотирани кенгайтириш мумкин бўлади. Бошқа минтақалар учун чиқарилган S21 Ultra'ларда ҳам шундай бўладими-йўқми — буниси ҳозирча номаълум.

Шунингдек, S21 Ultra'нинг 512ГБ доимий хотирага эга талқини 16ГБ тезкор хотирага эга бўлиши ҳам маълум бўлди. 256ГБлик версия эса 12ГБ оператив хотирага эга бўлади. Европада Galaxy S21 850 евро, S21+ 1,049 евро ҳамда S21 Ultra эса 1,400 евродан сотувга чиқиши кутилмоқда.

Дарвоқе сайтимизда сиз Galaxy S21 смартфонларининг сифатли рендерлари билан танишишингиз, учала модель ҳажмини кўрсатувчи «жонли» суратни кўришингиз, учала модель учун чиқарилган расмий видеони томоша қилишингиз, Geekbench синови натижалари билан танишишингиз, смартфонлар нархини билишингиз, флагманларни қулфдан чиқаришнинг кутилмаган усули ҳақида ўқишингиз ва моделлар ҳақидаги барча асосий маълумотлар билан битта саҳифада хабардор бўлишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: 2021 йилда Samsung'дан кутаётган 5 нарсамиз