Galaxy S21’нинг илк сифатли суратлари интернетга чиқди

  •   DiMaX
  •  1779
  •  19.10.2020 17:03

Galaxy S21’нинг илк сифатли суратлари интернетга чиқди

Samsung компанияси 2021 йилнинг декабридаёқ Galaxy S21 линейкасини тақдим этиши тўғрисида хабар берган эдик. Кейинги маълумотларга кўра, унинг намойиши келаси йилнинг январида ўтказилади. Шу сабабли интернетда янги моделга оид маъумотлар пайдо бўлмоқда, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Нархи 130 долларга ҳам бормайдиган Samsung Galaxy A02 ҳамда Galaxy M02 тайёр!

Таъкидланишича, бу линейкадаги энг кичик модель бўлиб, унинг экрани диагонали 6,2 дюймга тенг. Ўлчамлари эса 151,7 х 71,2 х 7,9 миллиметр. Суратлардан кўриш мумкинки, қурилманинг орқа томони ҳозирги флагманларникидан фарқ қилади.

Янги қурилманинг асосий ўзига хослиги — асосий камера модулининг жойлашуви — улар ён ва юқори томонга «сузиб чиққан».

Тахминларга кўра, бу каби дизайндан линейкадаги бошқа моделларда ҳам фойдаланилади: Galaxy S21+ ва Galaxy S21 Ultra.

ЎҚИНГ: iPhone 12 туфайли Xiaomi ва Samsung компаниялари Apple’ни масхара қилди (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!