Galaxy S22 FE рендерлари

Galaxy S22 FE рендерлари

Samsung ўзининг Galaxy S20 FE смартфонини тақдим қилганида у яхшигина муваффақиятга эришди ва компания унинг давомчиси, Galaxy S21 FE моделини шу йилнинг бошида чиқарди. Ҳозирда янги смартфон сотувлари ёмон эмас ва энди ундан кейинги навбат Galaxy S22 FE'га келади.

Муаллиф: HoiINDI

Ижтимоий тармоқларда HoiINDI тахаллусли консепт дизайнер томонидан яратилган Galaxy S22 FE рендерлари тарқатилди. Суратлардан кўриш мумкинки, смартфон нафис ва бироз ингичкароқ дизайнда бўлиб, унинг камера дизайн бугунги кундаги S22'никидан бироз фарқ қилади.

Муаллиф: HoiINDI

Бироқ, миш-мишларга кўра Samsung янги авлод FE смартфонини чиқармаслиги ҳам мумкин. Маълум бўлишича, ҳозирда S22 FE учун ҳеч қандай дастурий таъминот ишлаб чиқарилмаяпти ва у ишлаб чиқарувчи жамоа қурилма устида ишлаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу худди Galaxy Note 21 билан содир бўлган воқеага ўхшайди, чунки ўшанда ҳам бу смартфон ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд бўлмаган.

Балки ҳозир хулоса қилиш учун бироз эрта бўлиши ҳам мумкин, шундай экан компаниянинг расмий хабарини кутган маъқул.

ЎҚИНГ: Galaxy Z Flip4 батарея ҳажми

 
 
 
 
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.