Galaxy S22 сериясидаги смартфонларнинг фон расмлари эълон қилинди

Galaxy S22 сериясидаги смартфонларнинг фон расмлари эълон қилинди

Galaxy S22 серияси келаси йилнинг бошида тақдим этилади. Шу кунгача смартфонларнинг рендерлари ҳамда жонли суратлари тақдим этилди. Шунингдек, учала моделнинг барча техник жиҳатлари ҳам маълум бўлди. 

Кеча янги S22 смартфонларига оид яна бир янгилик пайдо бўлди. Бу сафар смарфоннинг техник жиҳатлари ёки рендерлари эмас, балки уларнинг фон расмлари эълон қилинди. 

Фон расмлар жуда эрта тақдим этилганига қарамай, тўртала фоннинг резолюцияси юқори даражада. Уларни кўчириб олиб, ўз смартфонингизга ўрнатишингиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу фон расмлар Android Police томонидан эълон қилинди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 ва S22+ смартфонлари камерасининг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!