Galaxy S22+ смартфони GeekBench'да тестдан ўтди

Galaxy S22+ смартфони GeekBench'да тестдан ўтди

Snapdragon 898 чипига эга бўлган яна бир смартфон GeekBench'да тест топширди. Модель рақами SM-S906U бўлган смартфон бу - Galaxy S22+'нинг АҚШ бозори учун ишлаб чиқарилган версияси ҳисобланади. 

Якуний тест натижаларига кўра, смартфон бир ядроли тестда 1163 балл, кўп ядроли тестда эса 2728 баллни қўлга киритди. Бироқ ушбу натижа ҳали тақдим этилмаган аппарат таъминоти ҳамда дастурий таъминотда ўтказилган. 

Маълумотларга кўра, Qualcomm янги Snapdragon 898 чипини 30 ноябрь санасида тақдим этади. 

Аввалроқ, Exynos 2200 чипи билан жиҳозланган Galaxy S22+ GeekBench'да тестдан ўтган эди. Бироқ қурилманинг қувватни тежаш режими ёниқ бўлганлиги сабаб смартфон яхши натижа қайд этмаган эди. Иккила версиядаги смартфони 8ГБ тезкор хотирага эга ҳамда Android 12 операцион тизимида ишлайди. 

Шунингдек, SM-S901U модель рақамига эга бўлган Galaxy S22 ҳам GeekBench'да тестдан ўтди. Бироқ негадир у жуда паст натижани қайд этди. Шуни таъкидлаш керакки, янги чип ARMv9 архитектурасига асосланган. Шу сабабли дастурий таъминот ҳали ушбу архитектурага асосланган чипга тўлиқ мослашмаган бўлиши мумкин. 

ЎҚИНГ: Galaxy S21 FE GeekBench'да тестдан ўтди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.