Galaxy S22 смартфонининг корпусида ўзгариш бўлади

Galaxy S22 смартфонининг корпусида ўзгариш бўлади

Samsung бу йилги Galaxy S21 қурилмасининг орқа панелини шишага ўхшаш пластик билан қоплаган эди. Бир томондан ушбу пластик шишага қараганда мустаҳкамроқ бўлиб чиққан, бироқ иккинчи томондан, пластикдан смартфонларнинг нархини арзонлаштириш мақсадида фойдаланилади. 

Кўпчиликка маълумки, шиша пластикдан фарқли ўлароқ смартфоннинг премиум тоифага мансублигини кўрсатиб туради. 

Ice Universe инсайдери ўзининг Twitter саҳифасида Galaxy S22'нинг орқа панели шиша билан қопланиши ҳақида маълумот бермоқда. 

Энди Galaxy S22 ҳам сериядаги бошқа смартфонлар каби шиша қопламга эга бўлади. Эслатиб ўтамиз, бу йилги Galaxy S21'нинг орқа панели пластик билан, S21+ ҳамда S21 Ultra эса шиша шиша билан қопланган эди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra янгича рангда тақдим этилади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!