Galaxy S22 Ultra ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Galaxy S22 Ultra ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Биринчи тарқалган миш-мишларда Galaxy S22 Ultra смартфони Olympus компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 200МП камерага эга бўлиши айтилган эди. Бироқ ушбу миш-мишлар тўғри бўлиб чиқмади. Кейинчалик смартфон 108МП асосий камера билан жиҳозланиши ҳамда унинг зум имкониятлари яхшиланиши ҳақида маълумотлар тарқалди. 

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra'нинг янгиланган рендерлари чиқди 

Энди эса қурилма камераларининг тўлиқ техник жиҳатлари маълум бўлди. IceUniverse маълумотларига кўра, Galaxy S22 Ultra смартфони 0,8 микрон пикселли ва f/1,8 диафрагмадаги 108МП асосий камера билан жиҳозланади. Бу Galaxy S21 Ultra'га ўрнатилган ISOCELL HM3 сенсорининг янгиланган версияси бўлади. 

Шунингдек, янги флагман Sony компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1,4 микрон пиксел ва f/2,2 диафрагмадаги 12МП ультракенг камерага эга бўлади. 

Бундан ташқари, қурилмага Sony'нинг иккита телефото камералари ҳам ўрнатилган. Ушбу камераларнинг бири 3х оптик зум, иккинчиси эса 10х оптик зумни қўллаб-қувватлайди. 

Агар бу маълумот тўғри бўлса, Galaxy S21 Ultra билан таққослаганда S22 Ultra'нинг камера аппарат таъминотида ҳеч қандай ўзгартириш бўлмайди. Дастурий таъминот ҳамда суратга олиш алгоритмини такомиллаштириш орқали камеранинг имкониятлари яхшиланади.

ЎҚИНГ: Galaxy S22'нинг аккумулятор сиғими қанча бўлиши аниқ бўлди