Galaxy S22 Ultra янгича рангда тақдим этилади

Galaxy S22 Ultra янгича рангда тақдим этилади

Galaxy S22 Ultra моделининг техник жиҳатлари ҳамда дизайнига оид кўплаб маълумотлар сиздирилди. Кеча эса интернетда смартфон қандай рангларда тақдим этилиши ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди.

Аввалроқ миш-мишларда S22 Ultra қора, оқ ва тўқ қизил рангларда тақдим этилиши айтилган эди. Энди улар қаторига тўқ яшил ранг ҳам қўшилди. 

Бу ҳақида Ice Universe инсайдери ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди. LetsGoDigital эса дарҳол ушбу рангдаги смартфоннинг рендерларини тақдим этди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, яшил Samsung учун янги ранг эмас. Аввалроқ Galaxy S10 моделлари Prism Green, Galaxy Z Fold 3 эса Phantom Green рангида сотувга чиқарилган эди. 

Яшил ранг S22 Ultra'га жуда мос тушган. Сериядаги S22 ҳамда S22+ смартфонлари ҳам катта эҳтимол билан ушбу рангда тақдим этилади. 

S22 сериясининг тақдимоти январь ойининг охирида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Смартфонлар февраль ойининг ўрталарида сотувга чиқади. 

ЎҚИНГ: Samsung беш йил аввал ишлаб чиқарилган смартфонга дастурий таъминот янгиланишни жўнатмоқда 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!