Galaxy S22 Ultra'нинг янги рендерлари эълон қилинди

Galaxy S22 Ultra'нинг янги рендерлари эълон қилинди

Samsung келаси ойда ўзининг учта янги флагман смартфонини тақдим этади. S22 Ultra сериянинг энг катта смартфони ҳисобланади. Қурилма стилусга эга бўлиб, у S ва Note сериясидан бирлашган гибрид смартфонга айланади. 

Кеча машҳур инсайдер S22 Ultra'нинг янги рендерларини тақдим этди. Суратдан кўриниб турибдики, смартфон тўрт хил рангда бўлади. 

S Ultra флагманининг кулранг, оқ ва қорадан ташқари бошқа рангларда бўлиши ҳам жуда яхши ҳолат. 

Galaxy S22 Ultra'нинг дизайни сериядаги S22 ва S22+ моделларидан анча фарқ қилади. Қиррали бурчаклар билан S22 Ultra кўпроқ Note20 Ultra'ни эслатиб юборади. 

Қурилма 108МП асосий камера, 12МП ультракенг камера ва иккита 3х ҳамда 10х оптик зумни қўллаб-қувватловчи 10МП телефото камераларга эга бўлади. Камера тизими 12 битли HDR форматда видео ёзиш имконияти ва автоматик кадр тезлигини қўллаб-қувватлайди. 

Олд томонда 1440х3088 резолюциядаги 6.8 дюймли AMOLED дисплейи жойлашади. Дисплей LTPO технологиясига эга бўлиб, у жорий контентга қараб 1-120Hz янгиланиш частотасида ишлаши мумкин. Шунингдек, дисплейнинг юқори қисмидан юмалоқ тирқишли 40МП селфи камера ўрин олади. Олд панель Gorilla Glass Victus+ шишаси билан ҳимояланади. 

Смартфоннинг корпус ҳажми 163.3 х 77.9 х 8.9 миллиметр, оғирлиги эса 228 граммни ташкил қилади. Қурилма чанг ва сувдан ҳимоя IP68 стандартига эга. У 45 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланади. Бундан ташқари, аккумуляторни 15 ваттда симсиз ҳам қувватлаш мумкин. 

Galaxy S22 Ultra иккита AKG динамиклари билан жиҳозланади. Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4.1 график қобиғида ишлайди. 

ЎҚИНГ: Samsung компанияси Exynos 2200 чипини тақдим этди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!