Galaxy S22 Ultra'нинг янгиланган рендерлари чиқди

Galaxy S22 Ultra'нинг янгиланган рендерлари чиқди

Аввалроқ CAD рендерлари Galaxy S22 Ultra'нинг дизайни қандай бўлишини кўрсатиб берган эди. Аммо Technizo Concept билан ҳамкорликда LetsGoDigital смартфон бошқачароқ дизайнда бўлишини маълум қилди. Кўп ўтмай, IceUniverse инсайдери Twitter орқали S22 Ultra'нинг камералар модули Galaxy Note10+ смартфонининг вертикал жойлашган камераларига ўхшаш эканлигини кўрсатувчи суратларни эълон қилди. 

ЎҚИНГ: Galaxy A13 5G'нинг рендерлари эълон қилинди 

OnLeaks бир неча ҳафта олдин “P“ шаклидаги камера модулига эга бўлган Galaxy S22 Ultra'нинг рендерларини ўз саҳифасида эълон қилган эди. Энди эса LetsGoDigital смартфонда иккига ажралган камера модуллари бўлишини кўрсатувчи суратларни тақдим этди. 

Қурилма такомиллашган телефото камералари билан жиҳозланиши кутилмоқда. 108МП асосий ҳамда 12МП ультракенг камералари ўзгармайди, лекин компания иккита телефото камераларни такомиллаштиради. Шунингдек, LetsGoDigital барча камералар оптик тасвир барқарорлаштиргичи билан жиҳозланишини тахмин қилмоқда. Ўтган йилги S21 Ultra'нинг ультракенг камерасида ушбу технология йўқ эди. 

Компания янги смартфоннинг умумий дизайнини ҳам ўзгартирмоқчи. Қурилма корпусининг четлари Note20 Ultra'ники каби қиррали бўлади. Ушбу ечим смартфонда стилус учун етарлича жой яратиб беришга имкон беради. 

Умуман олганда, Galaxy S Ultra модели энди Galaxy Note сериясининг давомчиси бўлади. Чунки компания Note сериясидан воз кечишга қарор қилган. Янги S22 серияси эса февраль ойида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон мобил конгрессида тақдим этилади. Смартфон қора, оқ, қизил рангларда сотувга чиқиши кутилмоқда. 

ЎҚИНГ: Сўнгги прошивка Galaxy А52'нинг тезкор хотира ҳажмини оширади 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!