Galaxy S22 ва S22+ смартфонлари тақдим этилди

Galaxy S22 ва S22+ смартфонлари тақдим этилди

Кеча Samsung компанияси Galaxy S22 Ultra билан бир қаторда S22 ҳамда S22+ моделларини ҳам тақдим этди. Кичик моделлар S22 Ultra каби техник жиҳатлари билан мақтана олмаса-да, уларнинг корпуси Ultra модель каби премиум тоифадаги материаллардан ишланган. 

ЎҚИНГ: Apple iPhone'да "терминал" хизматини ишга туширади 

Шуни таъкидлаш керакки, кичик флагманларнинг ҳажми ўтган йилги моделларникига қараганда бироз кичрайган. Айниқса, S22 модели ўзининг кичик ҳажми билан флагман даражадаги техник кўрсаткичларни тақдим этади. 

Иккала модель ҳам ҳудудга қараб Exynos 2200 ёки Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланади. Чиплар тўрт нанометрлик жараён асосида яратилган бўлиб, улар битта Cortex-X2, учта Cortex-A710 ҳамда тўртта Cortex-A510 ядроларига эга. 

S22 ва S22+ қурилмаларининг 8/128ГБ ҳамда 8/256ГБ хотира билан жиҳозланган турлари мавжуд. 

Камеранинг техник кўрсаткичларидан ҳам қуриламалар бир-биридан умуман фарқ қилмайди. Уларга 50МП асосий камера, 12МП ультракенг камера ҳамда 3х оптик зумни қўллаб-қувватловчи 10МП телефото камера ўрнатилган. 

Galaxy S22 модели 6.1 дюймли Dynamic AMOLED дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, унинг максимал ёрқинлиги 1300 нитни ташкил этади. Дисплей адаптив янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди, яъни жорий контентга қараб, дисплей 10-120Hz частоталарга алмашиб ишлай олади. 

Ўтган йилги S21 билан таққосланда янги моделнинг корпус узунлиги 0.5 миллиметрга, кенглиги эса 0.6 миллиметрга қисқарган бўлса, оғирлик бўйича ўзгариш бўлмаган. 

Яна бир фарқ шундаки, бу йилги моделнинг орқа панели пластик эмас, балки шиша билан қопланган. Смартфонни орқа ва олд томондан Corning Gorilla Glass Victus+ шишаси ҳимоя қилади. 

Корпус ҳажми кичрайиши аккумуляторнинг ҳам ҳажми кичрайишига сабаб бўлган. S21 модели 4,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлса, янги модель максимал 25 ваттда қувват олувчи 3,700 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. 

Galaxy S22+ модели эса 6.6 дюймли Dynamic AMOLED дисплейи билан жиҳозланган бўлиб, унинг максимал ёрқинлик даражаси 1750 нитни ташкил қилади. S22 модели каби Plus моделнинг дисплейи ҳам 10-120Hz адаптив частотада ишлайди. 

Ушбу қурилма 45 ваттда қувват олувчи 4,500 мАс сиғимли аккумуляторга эга. Шунингдек, у Wi-Fi 6E симсиз тармоғини қўллаб-қувватлайди. S22 эса Wi-Fi 6 билан чекланган. 

Иккала модель ҳам Android 12 операцион тизимига асосланган One UI 4.1 график қобиғида ишлайди. Смартфонлар IP68 стандарти ҳамда ультра товушли бармоқ изи сканерига эга. 

Galaxy S22 ва S22+ моделларига олдиндан буюртма бериш кечадан бошланди. Уларни етказиб бериш 25 февралдан бошланади. 

Қуриламанинг нархи қуйидагича: 

Samsung Galaxy S22 

8/128ГБ - 849 евро

8/256ГБ - 899 евро 

Samsung Galaxy S22+ 

8/128ГБ - 1049 евро

8/256ГБ - 1099 евро 

Учинчи томон ритейлерлардан қуриламаларнинг Phantom Black, Phantom White, Green ва Pink Gold рангдаги турларни сотиб олиш мумкин бўлса, Samsung.com сайтидан юқоридагиларга қўшимча равишда Cream, Graphite, Sky Blue ҳамда Violet рангли смартфонларини сотиб олиш мумкин. 

ЎҚИНГ: Янги Galaxy смартфони DxOMark рейтингида S21 ва S21+ смартфонларини ортда қолдирди 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.