Galaxy S22'нинг аккумулятор сиғими қанча бўлиши аниқ бўлди

Galaxy S22'нинг аккумулятор сиғими қанча бўлиши аниқ бўлди

Galaxy S22 смартфони S21'га қараганда кичикроқ бўлади. Ўз навбатида янги қурилманинг аккумулятор сиғими ҳам кичраяди. Бир неча ҳафта олдин тарқалган миш-мишларда смартфоннинг аккумулятор сиғими 3,700 мАс бўлиши айтилаётган эди. Энди эса аккумуляторнинг сурати ушбу миш-мишларнинг тўғри эканлигини тасдиқлади.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S22 смартфонининг корпус ўлчамлари iPhone 13 билан таққосланди

Шуни таъкидлаш керакки, аввалаги S21 ҳамда S20 смартфонлари 4,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган эди. Бундан кўриниб турибдики, S22'нинг аккумулятор сиғими 300 мАс га камайган.

Гарчи Galaxy S20 ҳамда S21'нинг аккумулятор ҳажимлари бир хил бўлса-да, S21'нинг аккумулятор автономлиги S20'га нисбатан юқорироқ бўлган. Яъни янги Galaxy S22 смартфонининг аккумулятор сиғими кичикроқ бўлса ҳам, унинг аккумулятор автономлиги аввалги икки смартфонникига қараганда бир мунча юқорироқ бўлиши мумкин.

Шунингдек, Galaxy S22+ смартфони 4,500 мАс сиғимли аккумулятор, S22 Ultra эса 5,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга бўлиши ҳам аниқ бўлди. Galaxy S21+ билан таққослаганда S22+ смартфонининг ҳам аккумулятор ҳажми 300 мАс га камайган. S22 Ultra'да S Pen учун уя бўлишига қарамай унинг аккумулятор ҳажми ўзгармаган.

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra'дан сўнг, S22 ҳамда S22+ смартфонларининг рендерлари эълон қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!