Galaxy S23 серияси энди икки хил чипда тақдим этилмайди

Galaxy S23 серияси энди икки хил чипда тақдим этилмайди

Бир неча йилдан буён Samsung ўзининг фалгаман S серияси моделларини икки хил чип билан тақдим этиб келмоқда. Компания ўз флагманларини Хитой ва АҚШ бозори учун Snapdragon, бошқа ҳудуд бозорлари учун эса Exynos чипи билан жиҳозланамоқда.  

Таҳлилчи ва инсайдер Минг Чи Куонинг таъкидлашича, S23 моделлари фақатгина Snapdragon чипи билан жиҳозланади. Бу Snapdragon 8 Gen2 бўлиши кутилмоқда. 

Куонинг фикрига кўра, унумдорлик ва қувват самарадорлиги жиҳатидан Exynos 2300 чипи Snapdragon 8 Gen2 билан тенг бўлишига компания ишонч ҳосил қилмаяпти. 

Galaxy S23 сериясининг тақдим этилишига ҳали анча вақт бор. Унгача инсайдерлардан бу тўгрисида батафсил маълумот кутиб қоламиз. 

ЎҚИНГ: iPhone 14 қачон тақдим қилиниши айтилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!