Galaxy S23 серияси қачон тақдим қилиниши ошкор бўлди

Galaxy S23 серияси қачон тақдим қилиниши ошкор бўлди

Samsung одатда ўзининг Galaxy S сериясидаги флагман смартфонларини ҳар йилнинг биринчи чорагида, кўпинча феврал ойи охирларида тақдим қилади. Бироқ, бу йил компания Galaxy S22, Galaxy S22+ ва Galaxy S22 Ultra смартфонларини кутилганидан бир неча ҳафта аввал, феврал бошида намойиш қилди ва бу ушбу вақт оралиғи кейинги йил учун ҳам амал қилиши мумкин.

Жанубий Кореядан Chosun Media нашрининг хабар беришича, Samsung ўзининг навбатдаги Galaxy S23 смартфонларини 2023 йил феврал ойининг илк ҳафтасида тақдим қилади. Маълум бўлишича, компания кейинги йилги Unpacked тақдимотини АҚШнинг Сан-Франциско шаҳрида ўтказишни режалаштирмоқда. Намойиш қилинган қурилмалар 2023 йилнинг 17 феврал атрофидан бошлаб сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, манбанинг қўшимча қилишча, Galaxy S23, Galaxy S23+ ва Galaxy S23 Ultra смартфонлари асосан Qualcomm'нинг (ҳали тақдим қилинмаган) Snapdragon 8 Gen 2 чипсети билан жиҳозланади, лекин шу билан бирга, компанияни ўзининг (ҳали тақдим қилинмаган) Exynos 2300 чипсетли моделлари ҳам чиқарилиши таҳмин қилинмоқда.

Қолаверса, бундан аввал Galaxy S23 ва Galaxy S23+ моделлари ҳозирги Galaxy S22 Ultra смартфонида бўлгани каби камера оролисиз чиқарилиши, Galaxy S23 Ultra эса 200МП камерага эга бўлиши миш-миш қилинган эди. Катта эҳтимол билан смартфонлар қутидан One UI 5 билан чиқади.

ЎҚИНГ: Galaxy S23 серияси учун ҳимоя ойналари кўрсатилди