Galaxy S23 серияси тақдимот санаси расман маълум бўлди!

Galaxy S23 серияси тақдимот санаси расман маълум бўлди!

Samsung компанияси бир неча ойдан бери Galaxy S23 флагманларини тақдим қилиши ҳақида миш-миш қилиб келинаётган эди, бугун эса шу уларга якун ясаладиган кўринади – Samsung Колумбия веб-сайти Galaxy Unpacked тақдимотига таклиф қилмоқда.

Аввалроқ узунқулоқ хабарлардан Galaxy S23 серияси феврал ойи бошида тақдим қилинишини билиб олган эдик. Эндиликда Samsung Колумбия улашган тизер сурат тақдимот расман 1 феврал куни ўтказилишини тасдиқламоқда.

Тизер постерга бир қарашда учлик камералар эътиборингизни тортади. Албатта, улар Galaxy S23 смартфонларига тегишлидир. Шунингдек, постер бурчакларида барг ва лилак гулларини кўришингиз мумкин. Эҳтимол, улар бўлажак смартфонларнинг рангларига ишора қилади.

1 феврал, яъни тақдимтот санаси билан бирга "Эпик лаҳзалар яқинлашиб келмоқда" дейилади постерда.

ЎҚИНГ: 2023 йилдаги илк Galaxy А смартфони тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!