Galaxy S23 сериясига Exynos чиплари ўрнатилиши мумкин

Galaxy S23 сериясига Exynos чиплари ўрнатилиши мумкин

Samsung компанияси келаси йил тақдим этиладиган S23 смартфонларига қайси чипни ўрнатиш борасида бир қарорга кела олмаяпти. Икки ой олдин Qualcomm барча S23 моделлари фақат Snapdragon 8 Gen2 чипи билан жиҳозланишини тасдиқланган эди. 

Ice Universe маълумотларига кўра, Samsung MX бўлими S22 моделларига ўрнатилган Exynos чипларининг унумдорлик даражасидан ҳафсаласи пир бўлган. Бироқ компания раҳбарлари кейинги йилги моделлар Exynos 2300 чипи билан жиҳозланишини хоҳлашмоқда. 

Айни вақтда 70% Galaxy S22 смартфонлари Exynos 2200 чипи билан жиҳозланган. Кореялик компания Европа, Африка, Яқин Шарқ ва МДҲ давлатлари учун чиқарилган моделларга Exynos чипларини ўрнатса, Америка ҳудуди ҳамда Жанубий Корея, Хитой, Япония давлатлари учун чиқадиган модеарни Snapdragon чипи билан жиҳозлайди. Жанубий-Шарқий Осиё давлатлари ҳамда Ҳиндистонда иккила чип билан жиҳозланган Galaxy S22 смартфонларини топиш мумкин. 

Exynos 2200 ҳамда Snapdragon 8 Gen1 чиплари 4 нанометрли жараён асосида яратилган. Exynos чипи нисбатан кучлироқ GPU'га эга бўлса, Snapdragon CPU бўйича устунликка эга. 

ЎҚИНГ: Wi-Fi 7 энг биринчи Galaxy S24 смартфонларида бўлади 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.